«пул ўтказмалари» тегли мақолалар


Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди
18 март 2022, 09:51

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди

Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.

Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?
11 март 2022, 20:04

Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?

Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари ҳамда Western Union платформаси ўз фаолиятини тўхтатди. Россиядаги ўзбекистонликлар ватанга пул юбориш учун ҳозирда қайси хизматлардан фойдаланишлари мумкин? «Газета.uz» ушбу масала юзасидан бир нечта банклардан изоҳ олди.

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки
7 март 2022, 10:09

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2022 йилда Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25% га қисқариши кутилмоқда. Мазкур тенденция Россия-Украина ўртасидаги сиёсий зиддиятлар сабаб Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рубль курсининг кескин қулаши билан изоҳланган. Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилда 21% га қисқариши кутилмоқда.

Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
1 март 2022, 19:13

Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Ўзбекистондаги бир қатор банклар Россиядан пул ўтказмалари тизими фаолиятида узилишларга дуч келди. Марказий банк тижорат банклар уларнинг узлуксиз ишлаши учун чора-тадбирлар кўраётгани, муқобил хизматлар мавжудлигини маълум қилди.

Apelsin Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни вақтинча тўхтатди
1 март 2022, 12:52

Apelsin Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни вақтинча тўхтатди

Apelsin рақамли банки хабарига кўра, рублда пул маблағларини юбориш ва қабул қилиш юқори волатиллик сабабига кўра вақтинча чекланган. VISA, Mastercard ва Western Union пул ўтказмалари одатдаги тартибда ишламоқда.

Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди
18 январь 2022, 13:11

Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди

2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон Қозоғистондан 639 млн доллар қабул қилиб олган, 102 млн доллар маблағ эса қўшни мамлакатга жўнатилган. Шу тариқа Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистон ҳисобига тўғри келмоқда.

«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади
27 декабрь 2021, 16:42

«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади

Миллий банк процессинг маркази негизида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш учун «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ишлаб чиқилади. У пул ўтказмаларини «бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда жисмоний шахсларнинг илтимоси ва ихтиёрий танловига кўра» амалга оширади.

2021 йилда Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари 7,6 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда
19 ноябрь 2021, 18:01

2021 йилда Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари 7,6 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилда қарийб 7,6 млрд долларни ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Глобал макроиқтисодий прогнозларга мувофиқ, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган
21 октябр 2021, 19:17

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди.

Январь-августь ойларида хориждан Ўзбекистонга $4,9 млрд пул ўтказмалари амалга оширилган
10 сентябрь 2021, 11:52

Январь-августь ойларида хориждан Ўзбекистонга $4,9 млрд пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, саккиз ой давомида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 4,9 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга кўпроқ.

Январь-апрель ойларида пул ўтказмалари деярли 2 млрд долларни ташкил қилди
12 май 2021, 15:42

Январь-апрель ойларида пул ўтказмалари деярли 2 млрд долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,99 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн долларга ошди.

Январь-март ойларида пул ўтказмалари 1,42 млрд долларни ташкил қилди
15 апрель 2021, 17:14

Январь-март ойларида пул ўтказмалари 1,42 млрд долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ошди.

Пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг камайишига сабаб бўла олмади
2 апрель 2021, 12:02

Пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг камайишига сабаб бўла олмади

Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди
12 март 2021, 15:44

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.

11 ойда Ўзбекистонга 5,44 млрд доллар жўнатилди
16 декабрь 2020, 21:45

11 ойда Ўзбекистонга 5,44 млрд доллар жўнатилди

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори барқарорлаша бошлади
14 июль 2020, 14:31 1

Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори барқарорлаша бошлади

Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар жўнатилди, бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич. Олти ой ичидаги ўтказмаларининг умумий ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг